«Тошкент ҳуқуқ баҳори» халқаро форумида адлия вазири Акбар Тошқулов жамиятда фундаментал ҳуқуқларни яхши томонга буришга ҳаракат қилувчилар ролида юристлар кўпроқ бўлишини исташини айтди. «Чунки биз юристлар муаммони кундалик иш жараёнида доим кўрамиз ва уларнинг ечимини ҳам биламиз», — деди у.
Халқаро юридик форумда Акмал Саидов нутқ сўзлаб, янги Ўзбекистонда янги ҳуқуқий асослар яратила бошланганини айтди. Унинг фикрича, илгари номи айтилмаган ташкилотларга тегишли қонунлар ҳам ишлаб чиқилган. У шунингдек, айни вақт мамлакатда 18 та кодекс мавжудлиги, яна 12 та янги кодекс ишлаб чиқиш жараёнида эканлигини қўшимча қилди.
Русланбек Давлетов халқаро юридик форум очилишида эскича ишлашга ўрганган айрим мансабдорлар ва ташкилотлар ҳануз рақамлаштиришга қарши эканини қайд этди. Уларга қарши курашиш учун эса соҳаларда очиқликни таъминлаш стандартларини яратиш кераклиги айтилди. «Амалдорларнинг кўчмас мулклари ва машиналари тўғрисидаги маълумотлар очиқланиши керак», — дея қўшимча қилди вазир.
2021 йилги давлат дастурига мувофиқ, «Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро форуми онлайн тарзда ўтказилади. Унинг муддати 1 апрель этиб белгиланган, бироқ ташкилий жиҳатдан форум санаси ўзгариши ҳам мумкин. Ўтган йилги форум пандемия сабаб қолдирилган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг